ЎзА Ўзбек

17.12.2019 Чоп этиш версияси

Ургут тумани ҳокими ўз оиласи билан қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш учун бир тун қишлоқда қолди

Ургут тумани ҳокими ўз оиласи билан қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш учун бир тун қишлоқда қолди
Ургут тумани ҳокими Маматжон Турдиев ўз оиласи билан қиш фаслида тоғли ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, қиш фаслида қишлоқ аҳли ҳаёти, оддий кун кечинмаларини ўз кўзи билан кўриш, ҳис этиш учун бир тун қишлоқда меҳмон бўлди.

Туман ҳокими икки нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан туманнинг энг чекка тоғли қишлоғи Сойғўсда қиш фасли ҳаёти билан яқиндан танишди.

Сойғўс маҳалласи туманнинг энг чекка тоғли ҳудуди охирги қишлоғи ҳисобланади, бу ерда 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Қишлоқ аҳли одамларига таъзим қиламан. Мени ва оиламни самимий, юракдан қабул қилганлари учун. Қишлоқларда муаммолар ҳам етарли, ҳокимликнинг бу ерларда амалга оширадиган ишлари талайгина. Қишлоқ аҳли билан кенгашиб, ўзим бажаришим керак бўлган ишлар чора-тадбирларини белгилаб олдим. Режалар туздим.

Халққа яқинлик одамни ўзлигига, эзгуликка чорлайди. Сандал атрофида боболар билан қишлоқ тарихи, бугуни, келажаги ҳақида узун суҳбатлар қурдим. Болаларимга ҳам ўзимнинг шундай кечган ёшлигим ҳақида сўзлаб бердим. Қишлоқ халқи бошқача, уларнинг фазилатларини таърифлашга тил ожиз, буни юракдан ҳис қилиш керак“, дейди Ургут туман ҳокими.

5.jpg

6.jpg
 (Мобил фото)



19 604
ЎзА