ЎзА Ўзбек

26.02.2020 Чоп этиш версияси

Нью-Йоркдаги Ургут сомсаси ва Сиёб бозори ​

Нью-Йоркдаги Ургут сомсаси ва Сиёб бозори ​

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонликлар очган дўкон, ошхона ва ресторанлар ҳақида AmerikaOvozi лавҳа тайёрлади.

У ерда тандир сомса, ош, манти каби мазали ўзбек таомлари тайёрланар экан.

Яна Самарқанддаги қадим Сиёб бозори номи билан аталадиган озиқ-овқат дўконида иссиқ нон, Хоразм гуручлари, палов учун сариқ сабзи, новвоту қуруқ мевалар, қўй ва мол гўштидан тортиб тил ва туёқларгача топиш мумкин экан.

2 160
ЎзА