ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Урганчда буюк сиймолар таваллудига бағишланган адабий кеча ўтказилди

Урганчда буюк сиймолар таваллудига бағишланган адабий кеча ўтказилди

Урганч гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўзбек халқининг улуғ маърифатпарвари, мутафаккири ва буюк шоири Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган адабий кечада иштирокчилар буюк сиймолар яшаган даврни саҳна кўринишлари орқали кўра олишди.

Қалбининг туб-тубига етиб борадиган, ҳар қандай кўнгилни сел қиладиган Бобур ижоди, ўз ижодида одамларни саҳоватли ва ҳимматли бўлишга ундайдиган ва ёшларни ҳам шундай фазилатли қилиб тарбиялашга чақирадиган аллома Алишер Навоийнинг ғазаллари киши қалбини титратиб, халқимизнинг нақадар бой ва бетакрор миллий меросга эга эканлигини айтиб туради.

_U4A0476.JPG

Тадбирда Урганч шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театри актёрлари, Урганч давлат университети ва 2-сонли академик лицей талабалари, шаҳар “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ҳарбий қисм шахсий таркиби томонидан Алишер Навоий ва Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар маромига етказилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ижодий кечада Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ҳам иштирок этди.

_U4A0502.JPG

Йиғилганлар буюк сиймоларнинг ижодидан баҳраманд бўлиб, маданий ва маърифий завқ олишди. Шаҳар Маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

_U4A0565.JPG

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

2 317
ЎзА