Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.09.2018 14:11 Чоп этиш версияси

Урганчда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди

Урганчда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди Урганч Давлат университети қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи фонди профессор-ўқитувчилар, ёш олим ва талабалар ҳамда кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокида архив ҳужжатлари, Ўзбекистон Марказий Давлат архиви, Ичан-Қалъа музей фонди материаллари билан бойитилди. Бу ҳақида олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. 

Музейдан 1937 йили депортацияда Хоразм вилоятига кўчириб келтирилган корейс диаспораси вакиллари билан ҳамкорликда йиғилган материаллар ҳам ўрин олган.

Бу ерда қатағон қилинган юртдошларимизнинг тарихини тадқиқ қилиш мақсадида илмий тадқиқот ишлари, талабаларнинг битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларини олиб бориш йўлга қўйилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республикадаги бошқа олий таълим муассасаларида ҳам музейларни ташкил этиш бўйича ишларни олиб бормоқда.

ЎзА
5 256