ЎзА Ўзбек

07.08.2018 14:55 Чоп этиш версияси

“Урганч” халқаро аэропорти яна ишга тушди

“Урганч” халқаро аэропорти яна ишга тушди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси йўловчиларга «Урганч» халқаро аэропорти 2018 йилнинг 8 августидан парвозларни бажариш учун очиқлигини маълум қилади. 

Маълумотларга кўра, “Урганч” халқаро аэропорти жорий йилнинг 8 августидан маҳаллий қатновларни қабул қилиб, штат режимида ишлашни бошлайди.

«Урганч» аэропортидан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларига қатновлар 2018 йил 10 август кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Урганч» халқаро аэропорти жорий йилнинг 16 июлидан техник сабаблар ва ҳарорат режими сабабли вақтинча ёпилганди. Шу сабаб мазкур халқаро аэропортдан амалга ошириладиган қатновлар «Нукус» аэропортига вақтинча кўчирилган эди.


ЎзА
7 024