ЎзА Ўзбек

14.08.2019 17:38 Чоп этиш версияси

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачаси совға қилинди​

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжмандларга ногиронлик аравачаси совға қилинди​

Қарши шаҳар прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор жойлашган бинода Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг 4 таси ташкил этилди. 

Мусиқа тўгарагига қатнашувчи ёшлар рубоб, доира, гитара чалиш ва қўшиқчилик йўналишида таълим олади. Спортнинг таэквондо, стол тенниси, шахмат-шашка тўгараклари ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шаклланишига хизмат қилади. Компьютер технологияларидан фойдаланиш тўгараги орқали ёшлар турли хил дастурлар устида ишлашни ўрганмоқда. Китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган кутубхона ва 80 турдаги китоблар жойлаштирилган электрон кутубхона ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Мазкур тўгаракларда ҳозирги кунда 70 га яқин ёш иштирок этмоқда. 

photo5363857177506328856.jpg

– Секторимиз биносида хотин-қизларни сартарошлик ҳунарига ўргатиш тўгарагини ҳам ташкил қилдик. Бу маҳаллалардаги хотин-қизлар учун айни муддао бўлди, – дейди Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси 2-сектор котиби Жаҳонгир Нафасов. – Шунингдек, бинода Аёллар ижтимоий мослашув маркази ташкил этилган. Марказ оғир ижтимоий аҳволда қолган шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишида дуч келган аёлларга шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Қурбон ҳайити муносабати билан ҳам ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга ногиронлик аравачаси совға қилдик. 

photo5366526607054973928.jpg

Маълумотларга кўра, 2-секторга бириктирилган Қарши шаҳридаги 14 та маҳалладаги 11 минг 562 хонадонда 51 минг 963 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 21 минг 462 нафарини вояга етмаганлар ва ёшларни ташкил этади. 

Ў.БАРОТОВ, ЎзА
1 928