ЎзА Ўзбек

20.08.2018 13:09 Чоп этиш версияси

Қурбон ҳайит байрами арафасида Мудофаа вазирлиги қўшинларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди

Қурбон ҳайит байрами арафасида Мудофаа вазирлиги қўшинларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ташкил қилинган умумхалқ ҳашарида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этди.

Хусусан, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Бухоро вилоятларидаги қадимий қадамжолар, 20 дан ортиқ қабристонларда ободонлаштириш ишлари бажарилди. Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болажонлар ҳолидан хабар олинди, байрам муносабати билан уларга совға-саломлар улашилди.

Қабристонлар ичидан жой олган минглаб дарахтлар ва ўнлаб километр йўл четлари оқланди. Сувнинг оқишига халақит бераётган чиқиндилардан ариқлар тозаланди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА
4 362