Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.10.2017 11:33 Чоп этиш версияси

Университетда бўлиб ўтган семинар Президентимиз нутқини ўрганишга бағишланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, демократия, инсон ҳуқуқлари, диний бағрикенглик каби долзарб масалалар қаторида ёш авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган семинар мазкур нутқни ўрганишга бағишланди.

Университет ректори А.Мараҳимов ва бошқалар Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида сўзлаган нутқида минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича долзарб таклифлар илгари сурилганини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Бундай эътибор эса навқирон авлоднинг маънавий юксак ва комил инсонлар бўлиб улғайишини таъминлайди. Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш тўғрисидаги таклифи жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибатни ривожлантириш ва жаҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди, – дейди университет проректори Д.Жумабоев. – Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва адолат принципларини таъминлаш, иқтисодиёт тизимини либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиш каби масалалар кўрсатиб ўтилган. Юртимизда ташқи сиёсатда ўзаро амалий ҳамкорлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, экологик муаммолар, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва ушбу масалалар ечими халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга боғлиқлиги таъкидланган.

Семинар савол-жавоб ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
2 326






Все о погоде - Pogoda.uz