ЎзА Ўзбек

18.08.2018 10:56 Чоп этиш версияси

Умумхалқ хайрия ҳашарида ЎзА ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда (+фото)

Умумхалқ хайрия ҳашарида ЎзА ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда (+фото)

Миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз, қадриятларимизда ибрат бўлгулик тажрибалар бисёр. Шулардан бири ҳашардир.

photo5458858619983472880.jpg

Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрами ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Ёшу кекса юртдошларимиз ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва кўчалар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаб, атрофини ободонлаштираётир.

photo5456540475809966474.jpg

Бу тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ҳам аҳамиятлидир. Мазкур тадбирда улуғ ёшдаги отахон-у онахонларимиз ҳам иштирок этиб, ёш авлодга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар бермоқда. Зеро, бу каби хайрия тадбири барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

photo5456540475809966473.jpg

Эрта тонгдан бошланган хайрия ҳашарларида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. Ўзлари меҳнат қилаётган ҳудуд атрофи ободонлаштирилиб, ариқ ва кўчалар тозаланмоқда.

photo5456540475809966472.jpg

Ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни улуғлаш ва энг улуғ, энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга хизмат қилади.

photo5456540475809966471.jpg

photo5456540475809966470.jpg

photo5456540475809966469.jpg

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
6 921