ЎзА Ўзбек

18.05.2018 12:05 Чоп этиш версияси

Умрбоқий наволар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида халқимиз, хусусан, ёш авлодни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси, юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш ҳамда республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш каби вазифалар белгиланган.

Пойтахтимиздаги Чилонзор коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Умрбоқий наволар» деб номланган концерт ташкил этилди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда мумтоз ва анъанавий куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Бу каби тадбирлар миллий ўзлигимизни англаш, маданиятимизни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз, аввало, ёш авлодни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
6 415