ЎзА Ўзбек

16.10.2012 17:17 Чоп этиш версияси

Умр безаги ва мазмуни

Ўзаро ишонч, ҳурмат ва меҳр-муҳаббат асосига қурилган оила – инсон умрининг безаги, мазмуни. Миллий қадриятларимизда оила ва оилавий муносабатлар муҳим ўрин тутади. Оилани муқаддас билиб, унга ҳамиша садоқат билан ёндашиш кўникмаси қон-қонимизга сингиб кетган.

Термизлик Санжар Саидов – ёш оила соҳиби. Шаҳардаги “Нафис мебеллар уйи” корхонасида иқтисодчи бўлиб ишлайди. Унинг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Дилафрўз Равшанова билан турмуш қурганига ҳали кўп бўлмади. Бироқ мана шу қисқа вақт бу ёшларнинг бир-бирига муносиб умр йўлдош, ҳаёт қувонч ва ташвишларини тенг бўлишадиган ҳамфикр эканликларини кўрсатди.

Мамлакатимизда ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибордан Санжар ва Дилафрўз беҳад мамнун. Улар мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, Термиз шаҳрида барпо этилган янги, замонавий уй-жойга эга бўлди. Шинам, барча қулайликларга эга хонадонда тинч-тотув, бахтли ҳаёт кечираётган бу ёш оилада ҳар томонлама соғлом камолга етаётган Далер энди уч ёшни қаршилайди.


ЎзА, Фарход Абдурасулов (сурат)
21 094