Ҳар қандай цивилизациянинг қиймати ўз тарихи мобайнида инсоният тарихига қўшган қадриятлари миқдори билан ўлчанади ва баҳоланади.

Ҳар қандай цивилизациянинг қиймати ўз тарихи мобайнида инсоният тарихига қўшган қадриятлари миқдори билан ўлчанади ва баҳоланади. Ислом динининг пайдо бўлиши билан у ўзига хос қадриятларни яратди ва у шу билан цивилизациялар тарихида ўзига хос мавқега эга. 

Вақти вақти билан исломий цивилизацияда шаклланган илмий ва фалсафий тараққиётнинг оргинал эмас эканлиги хусусидаги баҳслар ўртага чиқса-да, бу маданиятнинг яратган қадриятлари инсоният тарихида ўчириб бўлмайдиган излар қолдиргани ҳам айни ҳақиқатдир.

Бунга исломий цивилизация тарқалган географияда бизнинг давримизгача сақланиб қолган моддий ва маънавий маданият унсурлари бўлмиш қадриятларни мисол келтириш мумкин. 9-12 асрлар ораси исломий цивилизацияда илмий ва фалсафий тараққиёт ўзининг юқори чўққиларига улашган порлоқ бир тарихий давр эканлиги маълум. Бу даврда шаклланган илмий ва фалсафий фанлар ривожи кейинги асрларда ҳам ўзига хослигини сақлаган ҳолда давом этган. Бу ҳолларга мисол тариқасида Усмонли империяси ва Темурийлар салтанатида давом этган илмий изланишларни келтириш мумкин.

Самарқанд Давлат университети ректори проф. Р.И.Холмурадовнинг "Самарқанд университети Улуғбек мадрасаи олиясининг ворисидир" мавзусидаги мақоласида Туркистон географиясидаги мадрасаларнинг ислом дунёси ва дунё тамаддунининг тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилади. СамДУ Улуғбек мадрасасининг бевосита давоми эканлиги ҳақидаги ҳаққоний фикрлар баён қилинган. Тамаддуний тараққиёт узлуксиздир ва унинг қисмлари ўртасида мингларча кўзга кўринмас иплар билан боғланган узвий боғлар мавжуд.

Ҳақиқатан ҳам 771 ҳижрий / 1370 мелодий йилда Амир Темур тарафидан барпо этилган ва 913 ҳижрий/1507 мелодий йилга қадар унинг ўғиллари ва неваралари томонидан 130 йил давомида ҳукм сурган Темурийлар империяси Ислом цивилизациясида илмий ва фалсафий ривожланишни таъминлаб берган буюк салтанат сифатида қаршимизга чиқади. Бу салтанатни бир илм-фан маркази ҳолига келишида Амир Темурнинг буюк хизмати бордир. 

Қадами етган ҳар бир минтақа ва ўлкадан олимлар, тарихчилар, моҳир ҳунармандларни саройига даъват этиб, ўз ҳимоясига олган бу буюк шахсият қисқа муддат ичида мамлакатини илм-фан ва фалсафа ривожланган марказ ҳолига келтирган эди. Натижада Темурийлар салтанатининг икки муҳим маркази – Самарқанд ва Ҳиротда бир биридан икки фарқли илм-фан, маданият ва санъат марказлари шаклланди. Бу фарқлилик ўша даврдаги давлат арбобларининг дунёқараши, эътибор берган фан соҳалари, ҳаёт тарзлари билан яқиндан алоқадордир. 

Ҳирот шаҳрида Шоҳруҳ Мирзо ва Бойсунғур Мирзоларнинг қўллаши туфайли аҳли суннат йўналишидаги диний билимлар, адабиёт ва санъатга алоқадор илм-фанлар, Темур империясининг дастлабки пойтахти Самарқанд эса Амир Темур ва Мирзо Улуғбек даврида Ҳиротдагидан фарқли ўлароқ табиий ва фалсафий фанлар гуркираб ривожланган ва дунёнинг илмий муҳим марказлари ҳолига келган. Самарқанд, айниқса, Улуғбек даврида табиий фанлар, астрономия ва математика соҳасида энг юксак нуқтага кўтарилди. 

Улуғбекнинг ўзи бу соҳаларда яхши таълим ва тайёргарликка эгалиги, болалик йиллариданоқ Мароға расадхонасини зиёрат этганлиги, олимларнинг мажлисларида уларнинг тортишувларига гувоҳлик қилиши ва олимларга буюк ҳурмат-эътибор кўрсатиши қисқа муддатда Самарқанднинг ўрта асрларнинг энг муҳим илм-фан марказига айланишига олиб келган. Натижада Самарқандда бизнинг давримизгача етиб келган, ўрта асрлардаги исломий маданиятнинг буюк обидалари бўлмиш Улуғбек мадрасаси ва Самарқанд расадхонаси вужудга келган. Марказий Осиё тамаддуни тараққиётининг чўққиси бўлган Темурийлар цивилизациясининг шоҳ асари, ўрта асрларда ўзбек халқи вужудга келтирган илмий ва таълимий жавҳар ҳам Улуғбек мадрасасидир.

Шарқшунос олимлар ва академик В. Бартольднинг таъкидлашича, Ўрта Осиё мадрасаларининг, айниқса, Самарқанд мадрасаларининг Волга-Идил бўйларидаги таълим муассасаларининг шаклланишидаги таъсири катта бўлган.

Волгабўйида исломиятнинг ёйилиши Ўрта Осиёдан, жумладан, Хоразмдан келган диний арбобларнинг роли катта бўлиб келган. Жумладан, тарихий манбаларда Волгабўйи Булғориясида ислом динининг қабул қилиниши Бухородан келган фиқҳ олимлари алоҳида ўрин тутган.

20-аср бошди Волгабўйи ва Ураолди минтақасида жуда кўп мадрасалар ҳукм сурарди. Жумладан, Қозон, Уфа, Оренбург, Троицк каби шаҳарларда “Қосимия” (1770), “Усмония” (1867), “Расулия” (1884–1919), “Муҳаммадия” (1888), “Ҳусаиния” (1889–1919), “Ғалия” (1906–1918) каби янги усул билан дарс берадиган мадрасалар мавжуд бўлган. Уларнинг орасида “Ғалия” мадрасаси алоҳида аҳамиятга эга. Бу таълим даргоҳида 30 дунёвий ва диний фанлар ўқитиларди, уларнинг орасида ҳатто мусиқа дарслари ҳам бор эди. “Ғалия”да Волгабўйи ва Уралолдидан ташқари Шарқий Сибирь, Ўрта Осиё, Кавказ, Қримдан келиб таълим олардилар. Тошкентлик машҳур жадид Мирмуҳсин Шермуҳамедовнинг (Фикрий) (1885–1929) бу мадрасада таълим олгани маълум.

Волга-Идилбўйи ва Бухоро-Самарқанд мадрасалари ўртасидаги алоқалар ҳар доим давом этиб келганини алоҳида қайд этиш лозим. Жумладан, Волга ва Идилбўйи туркий халқлари маданиятида чуқур из қолдирган олим ва ижодкорлар - Абдураҳим Ўтиз Имоний (1754–1834) 1788 йилда, Абдунасир Курсави (1776 –1812 йиллар орасида) орасида Самарқандда таълим, Губайдулла ибн Каримулла ал-Алдермиш ал-Булғорий 1812–1822 йилларда Бухорода таълим олгани маълум. 

Татар халқининг буюк мутафаккири Шиҳабутдин Маржоний 1838–1841 йилларда «Кўкалдош» мадрасасида, 1845–1849 йилларда «Мири Араб». Аш-Шайх Муҳаммадкарим ал-Булғорий (19-аср охирида вафот этган), Бухорода таълим олган йилларида ўз шогирдлари учун уч тилли “Луғати туркий ва форсий ва арабий” луғатини тузган эди.

20-асрда ҳам мадарасалар битириувчилари орасидан татар ва бошқирд фани ва маданиятига катта ҳисса қўшган олимлар, жамоат арбоблари, ижодкорлар етишиб чиқди. Жумладан, машҳур жамоат арбоблари ва олимлар Олимжон Иброҳимов “Ғалия”ни, Закий Валиди Тўғон “Ҳусаиния”ни, Мажид Ғофурий “ Расулия”ни, машҳур шоир Мусо Жалил эса “Ҳусаиния”ни тугатган эдилар.

Кейинчалик бу мадрасалар дунёвий таълим берган таълим даргоҳларига айлантирилган эди. 

Волга ва Идилбўйи мадрасаларига катта таъсир ўтказган Улуғбек мадрасаси ҳам, 20-асрнинг биринчи чораги охирида Самарқанд Давлат университети шаклида янги тарихий шароитларда ўрта асрлардаги Уйғониш чоғининг буюк мадрасалари анъанасининг давоми сифатида ўртага чиқди ва у ҳам худди ўз ўтмишдоши каби ўзбек халқига ва минтақадаги қардош халқларга хизмат қилиб келмоқда. Шу сабабли СамДУ тарихини Улуғбек мадрасасига олиб бориб боғлаш ғоят мантиқли қадам деб ҳисоблаймиз.

Рамил ИСЛАМОВ, 
Татаристон Республикаси Фанлар академияси 
Татар энциклопедияси ва минтақашунослик институти етакчи илмий ходими.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улуғбек мадрасаси ва СамДУ Туркий исломий маданиятда илмий-таълимий давомийлик намунасидир