ЎзА Ўзбек

16.07.2018 10:38 Чоп этиш версияси

Улгуржи товар айланмасида Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида пасайиш

Улгуржи товар айланмасида Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида пасайиш
2018 йил январь – июнь ойларида улгуржи товар айланмаси ҳажми 26771,9 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 107,3 фоизни ташкил қилди.

Улгуржи товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қуйидаги ҳудудларнинг ўсиш суръатида камайиши кузатилди: Қашқадарё вилояти – 87,5 фоиз, Самарқанд вилояти – 97,2 фоиз.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдо товар айланмаси 8,0 фоизга ошди ва 18305,8 млрд. сўмга етиб, умумий улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши 68,4 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бошқармаси маълум қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг улгуржи савдодаги улуши (фоизда)

photo5359592914931525967.jpg

ЎзА
4 317