ЎзА Ўзбек

01.06.2018 21:30 Чоп этиш версияси

Қулай шарт-шароитда ҳаммаям деҳқончилик қилаверади....

Қулай шарт-шароитда ҳаммаям деҳқончилик қилаверади.... Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, иссиқхона, гулчиликни ривожлантиришга инновацион технологияларни жорий этиш масалалари бўйича республика семинарининг биринчи иш куни Наманган вилоятида бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, боғ ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, балиқчилик, гулчилик, иссиқхона йўналишларида фаолият кўрсатаётган фермер ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Семинар иштирокчилари Поп тумани темир йўл вокзалида меҳмондўстлик анъаналарига мувофиқ кутиб олинди.

Меҳмонлар дастлаб Чуст туманидаги “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ерда иссиқхона шароитида, агропоника усули ва бошқа инновацион технологиялар асосида ёнғоқ ва ковул кўчатлари, картошка, помидор, бодринг етиштириш борасида ўзлаштирилган илғор тажриба билан танишди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 2-3 май кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур корхонада амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда қишлоқ хўжалиги, фан-техника, тадбиркор ва олимлар ҳамкорлигининг самарасига юқори баҳо берган ҳолда унинг ёруғ истиқболига ҳам ишонч билдирган эди.

1 (1).jpg

4 (1).jpg

– Ташриф чоғида Президентимизга ваъда қилганимиздан ортиқроқ натижага эришдик, – дейди мазкур корхона агроном-консультанти, ёш олим Ш.Тошпўлатов. – Гидропоника усулида етиштираётган картошка уруғидан икки йиғимнинг ўзида 30 донадан маҳсулот олдик, ҳозир режадан ортиқча учинчи бора уруғлик маҳсулот йиғиб олинмоқда.

Бош вазир ўринбосари З.Мирзаев тадбир иштирокчилари, ҳоким ўринбосарлари, фермер ва тадбиркорлар эътиборини “Барака мева саноат сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан тошлоқ, сувсиз, бундан тўрт йил аввал гиёҳ ҳам битмайдиган, яъни деҳқончилик учун мутлақо яроқсиз ерда амалга оширилган ишларнинг аҳамиятига қаратди:

6 (1).jpg

13 (1).jpg

– Уйига яқин, суғориш муаммосиз, тупроғи унумдор ерларда ҳамма ҳам деҳқончилик қилаверади, – деди З.Мирзаев. – Беш-ўн туп мева дарахтини экиб қўйиб, бир йилда бир марта меваси териб олинадиган боғбончилик даври ўтди. Бугун қишлоқ хўжалигининг истиқболи мана шундай унумсиз ерларда инновацион технологиялар асосида маҳсулот етиштиришдир.

Семинар иштирокчилари шунингдек, Чуст туманидаги ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилувчи замонавий кимёвий воситалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Ifoda Agro Kimyo Himoya” масъулияти чекланган жамияти, Наманган шаҳридаги “Наманган гулчилик маркази” фаолияти билан танишди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
5 793