Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 12:56 Чоп этиш версияси

Уларга доимий кўмак, меҳр-эътибор зарур

Маълумотларга кўра, бугун сайёрамизда салкам 1 миллиардга яқин ногиронлиги бор шахслар ҳаёт кечирмоқда. Юртимизда уларнинг сони 670 минг нафардан ортиқни ташкил этади. 

Мамлакатимизда аҳолининг эҳтиёжманд қисмини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган болалар ва катталарга тиббий-ижтимоий ёрдам беришнинг барқарор тизими жорий этилган. 

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу ҳужжат мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида ўтказилаётган конференцияда ҳам бу ҳақда алоҳида қайд этилди. 

2017 йилнинг ўзида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларидан 100минг нафар фуқароларга турли хилдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилди. Тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлиги бўлган 15минг нафар шахсларга уйларида ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди. 19,5минг нафар эҳтиёжманд фуқаролар реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди. Ногиронлар бемалол ҳаракатланиши учун бино ва иншоотларда пандус ва тутқичлар ўрнатилмоқда. Шунингдек, 35минг нафар пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторияларда соғломлаштирилди. 20минг нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация хизматлари кўрсатилди.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА
7 699