ЎзА Ўзбек

14.05.2018 14:01:39 Чоп этиш версияси

Украин халқи куй-қўшиқлари янгради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Ўзбекистон – Украина дўстлик жамияти томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб байрам концерти ўтказилди.

Президентимизнинг жорий йил 16 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда украин халқ ансамбллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар уруш қатнашчилари ҳамда фронт орти меҳнат фахрийларини байрам билан табриклаб, ўзбек халқининг уруш даврида бошқа миллат вакилларини бағрига олиб, еб турган нонини бўлишгани ва халқнинг мазкур жасорати барча учун ибрат ва фахр бўлиши лозимлигини таъкидлади. Юртимизда Украина маданиятига бўлган эътибор, ҳурмат ҳақида сўз юритилди..

Украин миллий ашулалари, уруш даҳшати акс этган куй ва қўшиқлар янгради. Турли миллат вакиллари иштирок этадиган бундай тадбирлар халқлар ўртасида дўстлик, тинчликни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.