12.09.2018 19:38 Чоп этиш версияси
Углеводород қазиб олиш ҳажми ортадими?

Мазкур ҳужжатга асосан бугунги кунда қўшма гуруҳ ташкил этилган бўлиб, икки жамият мутахассислари иштирокида тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Бундан асосий мақсад Ўзбекистоннинг узоқ муддатли конларида углеводород хом ашёсини қазиб олиш ҳажмини янада ошириш имкониятларини ўрганишга қаратилган.
Шу сабабли “Андижоннефть” ва “Зарубежнефть” акциядорлик жамиятларининг бир гуруҳ мутахассислари “Хартум”, “Бўстон”, “Тергачи”, “Шўрбулоқ” каби конлардаги нефть қазиб олиш имкониятларини ўрганди.
Айни чоғда қўшма гуруҳ жойлардан олган маълумотларни илмий таҳлил этмоқда.
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА