ЎзА Ўзбек

08.05.2020 Чоп этиш версияси

УЕФА Ўзбекистондан “ўрнак” олмоқчи

УЕФА Ўзбекистондан “ўрнак” олмоқчи

Европа Футбол Ассоциациялари уюшмаси қитъадаги “куз-баҳор” тизимини қабул қилган чемпионатларга худди Ўзбекистон чемпионатида бўлгани каби “баҳор-куз” тизимига ўтишни таклиф қилмоқчи.

УЕФА коронавирус туфайли икки ойдан буён тўхтаб ётган миллий чемпионатларнинг жорий мавсумни якунлаши учун ҳам шундай йўл тутмоқчи. Бунда вақтинча тўхтатилган чемпионатларни август-ноябрь ойларида якунлаб, янги 2021 йилги мавсумни февраль-март ойларида бошлашлари тавсия этилмоқда.

Тўғри, қитъанинг айрим мамлакатлари чемпионатларни муддатидан аввал якунлаб ҳам бўлишди, лекин аксари чемпионатлар пандемиянинг якунланишини ва олдиндаги беш-ўнта тур ўйинларини давом эттиришни кутишмоқда.

7 686
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА