ЎзА Ўзбек

14.08.2018 12:29 Чоп этиш версияси

Ҳудудда ОИВ, сил ва безгак касалликлари билан аҳоли ўртасида касалланиш даражаси бошқа вилоятларга нисбатан юқори

Ҳудудда ОИВ, сил ва безгак касалликлари билан аҳоли ўртасида касалланиш даражаси бошқа вилоятларга нисбатан юқори

Гулистон шаҳрида сил ва безгак касалликларига қарши курашиш, бу борада жамоатчиликнинг роли юзасидан тиббиёт ходимлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Ҳудудда тиббий соҳа ва инсон саломатлигига қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароит ҳамда соҳага замонавий ёндашув бўлаётганига қарамай, ОИВ, сил ва безгак касалликлари билан аҳоли ўртасида касалланиш даражаси бошқа вилоятларга нисбатан юқори эканлиги ачинарли.

Мулоқот доирасида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош шифокори В.Шерматов “2017 йил давомида ОИТС бўйича вилоятдаги эпидемиологик вазият, Глобал жамғарма ва халқаро донор ташкилотларнинг ОИВ инфекциясига қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олиш ишларидаги аҳамияти” мавзусида тақдимот ўтказди.

Вилоятда сил ва безгак касалликларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусидаги мутахассисларнинг чиқиши ҳам йиғилганларнинг диққат марказида бўлди.

А.Қаюмов, ЎзА
5 274