ЎзА Ўзбек

30.08.2018 18:19 Чоп этиш версияси

Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда

Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда
Жиззах политехника институтида “Қудратимиз — бирлик ва ҳамжиҳатликда” мавзуида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Жиззах гарнизони, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирокида анжуман ўтказилди.

Тадбирда иштирокчилар ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Шундан сўнг махсус қисм аскарлари томонидан тайёрланган қўл жанги чиқишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, институт стадионида вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳарбий қисмлар футбол жамоаларининг беллашуви бўлиб ўтди.

4.JPG

11-faqat saytga.JPG

Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
2 836