Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2018 18:00 Чоп этиш версияси

Учинчи сектор – мамлакат тараққиётида муҳим омил

Учинчи сектор – мамлакат тараққиётида муҳим омил Халқаро пресс-клубда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, унинг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари билан мулоқот ташкил этилди.

Комиссия раиси А.Саидов, сенатор Г.Алимова, депутат Т.Каримов, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори О.Ҳусанов, Тараққиёт стратегияси маркази директори А.Бурҳонов Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилаётгани ҳақида гапирди.

Бундан кўзланган асосий мақсад – интеллектуал ва маънавий тобеликдан холи, эркин қарашга, етарлича молиявий ресурсларга эга мустақил ташкилотларни шакллантириш, уларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш, учинчи сектор вакиллари ташаббусини қўллаб-қувватлаш, жамиятдаги долзарб муаммоларни ижтимоий шериклик асосида ҳал этиш, шу орқали халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, Парламент комиссияси фаолияти ҳақида маълумот берилди.

У.Асроров, ЎзА
4 970