ЎзА Ўзбек

05.08.2018 00:53 Чоп этиш версияси

Учинчи августда энг баланд балл Ўзбекистон Миллий университетида қайд этилди

Учинчи августда энг баланд балл Ўзбекистон Миллий университетида қайд этилди

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг учинчи куни - 3 август натижаларига кўра Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали - 172,3 бўлиб, Ўзбекистон миллий университетининг “Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” таълим йўналишида қайд этилди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Фейсбукдаги саҳифасида берилган маълумотга кўра, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали - 153,4 баллни ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳам Ўзбекистон миллий университетининг “Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” таълим йўналишига тегишли.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти – 120,8;

тўлов-контракт – 99,6.

3 август куни тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 17 та олий таълим муассасаларининг 89 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган.

Тест синовларида 58 276 нафар абитуриент иштирок этган.
1 535 нафар абитуриент эса тест синовларига келмаган.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг сайтида 2018 йил 4 август куни соат 18.45да эълон қилинди.


ЎзА
10 710