ЎзА Ўзбек

16.09.2019 Чоп этиш версияси

Ucell Ўзбекистонда 5G технологиясини татбиқ этишни тезлаштириш арафасида

Ucell Ўзбекистонда 5G технологиясини татбиқ этишни тезлаштириш арафасида

5G технологиясини татбиқ этишни тезлаштириш муҳим ва кераклилиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг апрель ойида Пекинда Huawei компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташрифи давомида айтиб ўтган.

Ўзбекистонда 5Gни татбиқ этиш бўйича Президент топшириғини бажариш учун “Coscom” МЧЖ (Ucell савдо белгиси) мобил алоқанинг бешинчи авлоди – 5Gни синаш жараёнини бошлади, бу технология ўзининг юқори тезликда маълумот узатиш имкониятлари билан чиндан ҳам инновацион ҳисобланади.

Замон технологик талабларига мос тарзда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги операторлар, провайдерлар ҳамда Ўзбекистонга телекоммуникацион қурилмаларни олиб келувчи мутахассисларни таклиф қилиб, мамлакатда 5G тармоғини татбиқ этиш бўйича таклифларни тақдим этишларини сўради.

Анъанавий тарзда Ўзбекистонда сўнгги технологияларни биринчилардан бўлиб татбиқ этувчи Ucell Компанияси таклифни қабул қилиб, сентябрь ойида 5G тармоғини синаш учун рухсат олди.

Биринчи 5G тижорий тармоғини ривожлантириш учун Huawei​ компанияси томонидан тақдим этиладиган энг янги қурилмалар харид қилиниб, мамлакатга киритилди.

Шу кунларда Компания мутахассислари Компаниянинг Тошкентдаги бош офиси – Ucell Plazaда биринчи 5G синовини ўтказди.

Реал шартларда қайд этилган максимал тезлик 1 Гбит/с.га яқин бўлди. SpeedTest сервиси ёрдамида амалга оширилган ўлчовлар 1 376 Мбит/с.гача юклаш тезлигини кўрсатди.

25-27 сентябрь кунлари йиллик “ICT EXPO 2019” кўргазмаси доирасида Ucell​ иштирокчилар ҳамда меҳмонлар учун ёқимли сюрприз тайёрламоқда: синов режимида 5G қурилмасининг намойиши. Гап нафақат мумкин бўлган янги имкониятлар тақдимоти ҳақида, балки Компания стендида 5G технологиясининг афзалликларини синаш имконияти ҳақида кетмоқда.

Биринчи 5G тармоғининг тижорий қамрови шу йили Tashkent City Халқаро бизнес марказида Ucell компаниясининг мутахассислари томонидан жорий этилади.

Шундан кейин мобил тармоқнинг бешинчи авлоди кундан кунга янада кўпроқ ҳудудни қамраб боради ҳамда тез орада, HD-сифатида бир соатлик фильмни юклаб олиш учун сизга бир неча сония кифоя бўлади.

Дунё бўйлаб 5G татбиқ этганлиги ҳақида хабар берган давлатлар сони ошиб бормоқда.

Энди эса ушбу харитада Ўзбекистон ҳам бўлади.


5 565
ЎзА