ЎзА Ўзбек

01.04.2020 Чоп этиш версияси

Huawei йиллик ҳисоботни эълон қилди: ютуқлар ва тўсиқлар сарҳисоби

Huawei йиллик ҳисоботни эълон қилди: ютуқлар ва тўсиқлар сарҳисоби

  2019 йил 31 март куни Huawei компанияси юқори даражадаги иш фаоллиги кўрсаткичларини акс эттирган 2019 йил учун йиллик ҳисоботини эълон қилди. 2019 йилда компаниянинг дунё бўйлаб сотувлардан тушган даромади тахминан 123 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йил кўрсаткичларига нисбатан 19,1 фоизга кўп демакдир. Huawei компаниясининг соф фойдаси 9 миллиард АҚШ долларига етди, операцион фаолиятдан тушган пул маблағлари ҳажми эса 13,1 миллиард доллардан ошди ва бу унинг ўтган йилга нисбатан 22,4 фоизга кўпайганини кўрсатади. Янги технологиялар ва тадқиқотларга узоқ муддатли доимий сармоя киритиш доирасида Huawei компанияси ўзининг 2019 йилдаги даромадининг 15,3 фоизини ёки 18,86 миллиард АҚШ долларини Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига инвестиция қилди. Компаниянинг сўнгги ўн йилликда Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига қилган умумий харажатлари 85,9 миллиард АҚШ долларидан ошди.

“2019 йил Huawei компанияси учун мислсиз мураккаб йил бўлди – деди компаниянинг амалдаги бош директори Эрик Сюй. – Кучли ташқи босимга қарамай, бизнинг жамоамиз фақатгина мижозларга кўпроқ фойда келтиришга интилиб, ишонч билан олдинга қараб ҳаракат қилди. Биз уларнинг ҳурмати ва ишончини, шунингдек бутун дунёдаги ҳамкорларимизнинг ҳурмати ва ишончини қозониш учун кўп ишладик. Бизнинг бизнесимиз барқарорликни сақлаб қолишда давом этмоқда”.

2019 йилда Huawei Cарриер бизнес гуруҳи 5Г тармоқларини тижорий ишга туширилиши бўйича етакчи ўринни эгаллади. Тижорат мақсадларида татбиқ этиш имкониятларини кенгайтириш ва 5Г соҳасидаги илғор технологияларни ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида компания ўзининг ҳамкорлари – алоқа операторлари билан биргаликда 5Г ечимларини илгари суриш учун бутун дунё бўйлаб инновацион марказларни яратди. Huawei компаниясининг РуралСтар базавий станцияси учун мўлжалланган ечими қишлоқ жойларда қамраб олиш муаммоларини самарали ҳал қилишга имкон беради. Ҳозирги кунда у тахминан 50 та мамлакат ва минтақаларда қўлланилади ва чекка ҳудудлардаги 40 миллиондан ортиқ аҳолини мобил Интернет билан таъминлайди. 2019 йилда Huawei​ Cарриер бизнес гуруҳи томонидан олинган сотишдан тушган даромадлар ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга ўсиб, 42,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Huawei Enterprise бизнес гуруҳи ўзининг мутлақо хилма-хил соҳалардаги мижозларига рақамли ўзгартиришларни амалга ошириш ва рақамли дунёга асос солиш учун ёрдам беришда давом этмоқда. Бутун дунё бўйлаб 700 дан ортиқ шаҳар ва Фортуне Глобал 500 рўйхатига киритилган 228 та компания рақамли ўзгартиришлар бўйича ҳамкор сифатида Huawei​ни танладилар. 2019 йилда Huawei компанияси компьютер ва ҳисоблаш техникаси соҳасида ўзининг ақлли дунёнинг келгусида ўсиши ва гуллаб-яшнаши учун унумдор замин тайёрлашга қаратилган янги стратегиясини эълон қилди. Ушбу стратегия доирасида компания сунъий интеллектни ўргатишни тезлаштиришга мўлжалланган дунёдаги энг тезкор Асcэнд 910 СИ-процессор ва Атлас 900 кластерини тақдим этди. 2019 йилда Huawei​ компаниясининг корпоратив ечимлар соҳасидаги сотишдан олган даромади 12,8 миллиард АҚШ долларига етди, бу ўтган йил кўрсаткичларига нисбатан 8,6 фоизга кўп.

Huawei Cонсумер бизнес гуруҳи аввалгидек барқарор ўсиб бормоқда; ўтган йили смартфонларни етказиб бериш 240 миллион донани ташкил этди. Компания сунъий интеллектни қўллашнинг барча мавжуд вариантларини ва турли хил қурилмаларни, шу жумладан шахсий компьютерлар, планшетлар, тақиб юриладиган электроника ва ақлли дисплейларни ишлаб чиқишни ўз ичига олган “Сунъий интеллект ҳаётдаги барча ҳолатларда” (Сеамлесс АИ Лифе) экотизимини ишлаб чиқиш соҳасида муваффақиятли ривожланишга эришганини маълум қилди. 2019 йилда Huawei Cонсумер бизнес гуруҳининг даромади ўтган йилга нисбатан 34 фоизга ошиб, 66,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

“Келажакда ташқи муҳит янада мураккаблашиб боради, – деб огоҳлантиради Эрик Сюй. – Биз очиқ инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва мижозларимиз ва умуман жамият учун кўпроқ фойда келтириш билан ўзимизнинг маҳсулотларимиз ва хизматларимизнинг рақобатбардошлигини янада оширишимиз керак. Бу саноат соҳасининг рақамли ва интеллектуал ўзгариши бизга тақдим этадиган тарихий имкониятлардан фойдаланишнинг ва узоқ муддатли истиқболда барқарор ўсишни қўллаб-қувватлашнинг ягона йўлидир”.

2019 йил учун йиллик ҳисоботдаги барча молиявий кўрсаткичлар КПМГ – “Катта тўртлик” халқаро аудит компанияси томонидан текширилди. 2019 йил ҳисоботини қуйидаги сайтдан юклаб олиш мумкин:www.huawei.com/en/press-events/annual-report/2019

АҚШ доллари курси 2019 йил 31 декабрь ҳолати бўйича олинди: 1.00 АҚШ доллари = 6.9 юань


10 245
ЎзА