Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.11.2017 21:07 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида «Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати» мавзуида тадбир ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда мутасадди ташкилот вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъат намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тадбирда Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим кафолати экани, унинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, ҳар бир фуқаронинг қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга садоқат туйғусини янада кучайтириш, шунингдек, бу борада уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

– Конституцияни ўрганмай, билмай туриб ҳуқуқий маданиятга эришиб бўлмайди, – дейди Тошкент давлат юридик университети профессори Омонулла Муҳаммаджонов – Шу маънода, Бош қомусимиз миллий қонунчилигимиз негизи бўлиб, унинг қабул қилиниши ижтимоий давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этади. Конституциямизнинг ғоя ва нормаларида халқимизнинг маънавий қадриятлари, тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани билан аҳамиятлидир.

Гулноза Бобоева, ЎзА
2 791






Все о погоде - Pogoda.uz