Сир эмаски, хорижий давлатларда кенг йўлга қўйилган масофавий таълим, электрон таълим тизими кенгайиб бораётганининг гувоҳимиз.

Мамлакатда юридик таълим тизимини такомиллаштириш, юқори малакали юридик кадрлар тайёрлаш ва салоҳиятини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб вазифалар амалга ошириб келинмоқда.

Лекин соҳада йиғилиб қолган камчиликлар ва ҳатто айрим сунъий тўсиқлар таълим ва фан ривожига ғов бўлаётган эди. Бу муаммоларни зудлик билан бартараф этиш юриспруденция, ҳуқуқшуносликнинг муҳим масаласига айланди.

Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони миллий юридик таълим рақобатбардошлигини таъминлаш ва ошириш, юқори малакали мутахассис-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш ва мамлакатда юридик фанни ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди.

Фармон ёшларнинг ҳудудлардан тенг равишда таълим олишини таъминлаши билан халқимизнинг неча йиллик орзусининг амалий ечимига қаратилган муҳим ҳуқуқий асос бўлди, десак, тўғри бўлади.

Ҳозир давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчиликнинг турли шаклидаги ташкилотлар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларида жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиш, ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа кесимида юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш кечиктириб бўлмайдиган давр талабидир.

Юқоридагиларга асосланиб айтиш мумкинки, Ўзбекистонда юридик таълим ва фан тизимини тубдан такомиллаштириш, уларнинг халқаро таълим майдонидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, юридик кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган фармон қабул қилингани ҳозирги даврнинг энг муҳим ва долзарб ислоҳотидир.

Юристлар, айниқса одил судлов, қонунийлик масалаларини ҳал этишда виждони пок кадрлар замон талаби бўлиб, юридик кадрларнинг ахлоқий-маънавий қиёфаси жамият кўзгуси эканлигини унутмаслигимиз керак. Юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида рақобатнинг мавжуд эмаслиги ҳамда иқтидорли ёшлар, айниқса ҳудудлардан, тенг равишда таълим олиш имконияти тўғри йўлга қўйилмаганлиги юpидик фaн вa тaълимнинг зaмoнaвий интeгpaцияcини тaлaб килмоқдa эди. Бу борада фармоннинг аҳамиятли томони шунда бўлдики, Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилиб, “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади. Ушбу ҳолатнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, рақобатбардош кадрлар тайёрлашга ҳар томонлама ҳаракат бошланса, иккинчидан, ҳудудларда ҳам ушбу эҳтиёж ўша ҳудуд кесимида яратилган шарт-шароитлар асосида амалга оширилади.

Зaмoнaвий шapoитлapни назарда тутган ҳолда фaн вa тaълимнинг ўзаро бoғлиқ ҳoлдa pивoжлaниш жиҳaтлapи қaмpaб oлингани Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга қаратилгани билан ҳам муҳимдир.

Фармонда давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилиши тарихий воқеа бўлди. Бу ерда давлат, уни бошқариш, қонунчилик ва ҳуқуқ, ҳуқуқий муносабатлар ва одил судлов масалаларини ўз ичига олган бой ҳуқуқий манба – асарлар ўрганилади. Бундан ташқари, ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорликни, қўшма ҳуқуқий тадқиқотларни, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар билан ўзаро алмашинувни фаоллаштириш орқали мамлакатимизда юридик таълим стандартлари модернизацияланади.

Юридик кадрларнинг маънан юксаклиги барча таълимотларнинг асосий мақсади ҳисобланган. Ҳатто ҳадисларда ҳам “Қозининг пора олиши диндан чиқишидир”, дейилган. Шу маънода, қози хусусида илгари сурилган талаблар асосида талабаларни ўқитиш, уларнинг дунёқарашида одиллик ва адолат тантанасини сингдириб тарбиялаш орқали янги замон билан ҳамнафас, ҳалол, виждони пок юридик кадрлар тайёрлаш вазифаси белгилангани бежиз эмас.

Сир эмаски, хорижий давлатларда кенг йўлга қўйилган масофавий таълим, электрон таълим тизими кенгайиб бораётганининг гувоҳимиз. Айнан мазкур тизимнинг фармонда акс этиши, яъни “Электрон университет” (E-University) тизимини жорий этилиши очиқ, шаффоф таълим муҳитига замин яратади.

Фармоннинг яна бир аҳамиятли томони, ушбу ҳужжат билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб университет магистратурасига қабулни Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга ошириш, базавий юридик маълумотга эга бўлган шахслар учун эса ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари жорий этилиши, шунингдек, базавий олий юридик маълумотга эга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга раҳбар ходимларни магистратурага (тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсияси асосида) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабулини кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари амалга оширилиши белгиланди.

Университетга масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш шаклларини ташкил этиш ҳуқуқи берилаётганининг ўзи бир амалий ислоҳот.

Эътиборли жиҳати, йиллар давомида йиғилиб келган муаммолардан бири бу – адвокатлик институтига бўлган эътиборнинг пастлиги эди. Кўпчилик адвокатлик институтининг асл мақсади ва заруратини тан олмасди. Мана энди, мазкур институтнинг ҳам фаолияти такомиллаштирилади.

Бу саъй-ҳаракат янгиланаётган даврнинг янги истиқболли қадамларидан биридир.

Ферузи МУҲИТДИНОВА,

Тошкент давлат юридик

университети профессори.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқшуносликда масофавий, сиртқи, кечки ўқиш шаклини ташкил этиш амалий ислоҳотдир