Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.07.2017 16:34 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқий тарғибот – самарали механизм

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ушбу қарор мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижрочиларга сўзсиз етказилиши ва бажарилишини таъминлаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан ўз вақтида хабардор қилишнинг янги механизмларини жорий этиш, жамиятда қонун устуворлигини, қонунийлик тамойиллари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Сурхондарё вилоятида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан жамиятда ҳуқуқий тарғиботни ташкил этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган тарғибот механизми фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан ўз вақтида хабардорлигини оширишда юксак самара бермоқда, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими раҳбари Р.Норлиев. – Бу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Вилоятда ҳуқуқий тарғибот ишлари кўлами кенгайиб, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ёшлар, хотин-қизлар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини оширишга масъулият билан ёндашаётир.

Вилоятда фаолият юритаётган “Аёл ва замон”, “Ёшларни касбга йўналтириш”, “Аёллар саломатлик ва гўзаллик маркази” каби ўндан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, соҳага оид билимини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашлар, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят фермерлар кенгаши тадбиркорлар ва фермерлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказаётир.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
3 449






Все о погоде - Pogoda.uz