Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 18:08 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

Термизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонун ва қарорлар, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва аҳолига етказиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеомулоқот шаклида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари раислари, Сенат комиссиясига ёрдам берувчи вилоят Ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар хуқуқ-тартибот идоралари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари, Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, журналистлар иштирок этди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Боболов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Г.Алимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар қонун устуворлигини таъминлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бу борадаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Видеомулоқотда сенаторлар, адлия ва суд идоралари раҳбарлари янги қабул қилинган, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳусусида атрофлича сўз юритди.

– Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилингани соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ифодаси бўлди, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Тожиев. – Мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифати ошиб, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллашади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари мустаҳкамланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги таъминланиб, жазонинг одиллиги ва инсонийлиги кафолатлари кучайтирилади.

Видеомулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонун ва қарорлар, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
1 118






Все о погоде - Pogoda.uz