Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 17:00 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқий демократик давлатнинг асоси

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Конституция –ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг асоси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Юртимизда рўй бераётган улкан ўзгаришларда Конституциямизнинг ўрни беқиёс эканлиги, Бош қомусимиз асосида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бугун халқаро миқёсда кенг эътироф этилаётгани таъкидланди.

Бош қомусимизнинг қабул қилиниш тарихи, унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давра суҳбатида Президентимизнинг жорий йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти ҳам Конституциямиздаги тамойилларга мослиги ҳақида сўз юритилди.

Ҳужжатда ногиронларнинг яшаш муҳити имкониятлари, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитацияси, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқарилиши бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Бу борадаги ислоҳотлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси электорати манфаатларига ҳам тўла мосдир.

Гўзал Сатторова, ЎзА
1 297






Все о погоде - Pogoda.uz