Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2017 19:49 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мунтазам ўтказилаётган профилактика тадбирлари ҳудудларда осойишталикни янада мустаҳкамлашда юксак самаралар бермоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманида ҳам профилактика тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилди.

Давлатимиз томонидан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, турли келишмовчилик юзага келган оилалардаги муҳитни яхшилаш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда. Туманнинг Чоштепа, Ўзгариш, Жунариқ маҳаллаларида жамоат тартибини бузган, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаган фуқаролар қилмишлари муҳокама этилди. Интернет-кафе, тунги кўнгилочар масканларда кунини ўтказаётган вояга етмаган ёшлар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Ўз фарзандининг қаердалиги, нима билан машғуллигини билмайдиган айрим ота-оналар огоҳлантирилди.

Паспорт-виза тартиботини таъминлашга қаратилган тадбирлар давомида турар ва нотурар жой объектларида паспорт-виза тартиботи қоидаларига риоя қилмаган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Нурилло Насриев, ЎзА
2 384






Все о погоде - Pogoda.uz