ЎзА Ўзбек

26.11.2018 16:09:56 Чоп этиш версияси

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан холи ҳудуд


Тошкент вилоятида жорий йил 25 ноябрдан 25 декабрга қадар “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятдан холи ҳудуд” ойлиги ўтказилмоқда.

_MG_4031.JPG

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

_MG_4045.JPG

Қайд этилишича, мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ойлик доирасида ҳар бир хонадонга кирилиб, аҳолининг турмуш шароити, қизиқиш ва муаммолари ўрганилади. Аниқланган ҳолатлар бўйича туман ва шаҳарлар секторлари кесимида тадбирлар дастури тасдиқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, ҳудудий ҳокимлик, хотин-қизлар қўмитаси, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси, “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, профилактика инспекторлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда нотинч оилаларга мураббий бириктириш, улар билан бевосита суҳбатлар ўтказиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

Йиғилишда вилоятда жиноятчилик ўтган йилга нисбатан камайгани, хусусан, жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллалар сони 2017 йилга нисбатан бир неча баробар ошгани таъкидланиб, бу борадаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.