Бугунги кунда дунёда инсоннинг соғлиғини асраб-авайлаш, хавфсизлигини таъминлаш – энг долзарб, ҳаёт-мамот масаласига айланди.

Бугунги кунда дунёда инсоннинг соғлиғини асраб-авайлаш, хавфсизлигини таъминлаш – энг долзарб, ҳаёт-мамот масаласига айланди. На чегара, на ҳудуд танламайдиган бало – коронавирус дунёдаги ҳар бир халқ, миллатнинг ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солмоқда.

Ахборот каналлари орқали дунёга тарқалаётган совуқ хабарларни эшитиб, беихтиёр юрак увишиб кетади: дунё миқёсида 1 миллион 600 мингдан зиёд одамни бу дард ўз исканжасига олган. 95 мингдан ортиқ инсон эса, бу балонинг қурбонига айланди. Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг фикрича, дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан сўнг айнан коронавирус туфайли энг катта зарар кўрмоқда.

Юқорида қайд этилганлар коронавирус балоси келтираётган зарарнинг айримлари холос. Шундан ҳам кўринадики, инсоният ўз тараққиётида ўта хавфли ва ёвуз куч билан юзма-юз турибди.

Афсусланарли томони шундаки, бу бало-қазо бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Албатта, юртимизда Президентимиз раҳбарлигида коронавирусга қарши қатъий чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Айниқса, Президентимиз томонидан халқимизнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган бир неча муҳим фармонлар қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу ҳужжатларнинг амалга самарали жорий этилаётгани бугунги оғир кунларда халқимизга катта мадад бўлмоқда.

Шунингдек, кейинги кунларда Президентимизнинг халқимизга уч марта мурожаат қилиши, куюнчаклик билан айтган ҳар бир сўзлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Президентимиз мурожаатларидан шуни англаш мумкинки, бугунги оғир кунларда давлатимиз томонидан ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича ўта муҳим чора-тадбирлар қатъият билан амалга оширилмоқда.

Айтиш керакки, мамлакатимизда айни кунларда карантин – ўз-ўзини яккалаш тартиби жорий этилгани ҳам бу балога қарши курашнинг энг самарали ва оқилона йўлидир. Чунки ҳеч кимга сир эмас, дунёда бу балонинг аниқ давоси ҳалигача топилгани йўқ. Фақат одамларнинг ўзаро мулоқотини чеклаш, яъни карантин тартиби бу касаллик тарқалиб кетишининг олдини олишнинг ягона ва ишончли йўлидир.

Энг асосийси, мамлакатимизда бир неча кундан буён давом этаётган карантин тартиби жараёнида халқимизнинг меҳр-оқибат, сабр қилиш ва узоқни ўйлаб, иш тутиш каби фазилатлари янада теранроқ кўринмоқда. Одамлар қандай бало остонада турганини юрак-юракдан ҳис этиб, жорий этилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этмоқда. Ҳолбуки, бугун барчамизнинг ҳаётимиз, келажагимиз бир-биримизга узвий боғлиқ. Биз бугун карантин тартибига қатъий риоя этсак, ўз умримиз билан бирга яқинларимиз, қўни-қўшни, дўстларимизнинг ҳаётини ҳам муҳофаза этган бўламиз. Карантин тартибининг асл моҳияти ҳам шунда.

Аммо халқимиз синовли кунларни бошидан кечираётган бир пайтда айрим фуқароларнинг жорий этилган тартибга бўйсунмай қуюшқондан чиқиши, енгилтак хатти-ҳаракатлари ҳар қандай соғлом фикрли кишини таажжубга солади.

Масалан, андижонлик С.Шокировнинг ҳуқуқбузарлигини олиб кўрайлик. У жорий йил 3 апрель куни соат 11.30 ларда Андижон шаҳридаги “Холис” савдо мажмуаси рўпарасида ниқоб тақмасдан юриб, карантин тартибини бузган. Бундан ҳам ёмони шундаки, у ваколатли орган ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан қасддан бўйин товлаган ва уларга қаршилик кўрсатган.

Албатта, С.Шокировнинг ҳуқуқбузарлиги, амалдаги тартибга нописандлик билан қараши, аввало, унинг ўзига қимматга тушди. Аниқроқ айтганда, Андижон шаҳар маъмурий суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо тайинланди.

Қўқонлик М. Исмоиловнинг ҳуқуқбузарлиги эса бундан ҳам ошиб тушди. Гап шундаки, жорий йил 8 апрель куни ярим тунда М. Исмоилов ҳамтовоғи Н. Фозилов билан маст ҳолатда карантин тартибини бузган. Яъни улар мастликда ўзларини шер чоғлаб, катта йўлда автотранспорт воситалари ҳаракатига тўсқинлик қилишган. Уларни тартибга чақирган ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай қаршилик кўрсатиш билан бирга уят сўзлар билан ҳақорат қилишганини қандай изоҳлашни ҳам билмайсан киши. Албатта, Қўқон шаҳар маъмурий суди томонидан уларга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Юқорида номлари қайд этилган кимсаларнинг хурмача қилмишлари ҳақида ўйлаганда, шундай ҳақли савол туғилади: халқимиз синов кунларни бошидан кечираётган бир пайтда бу кимсаларнинг ичкилик истеъмол қилиши, сўнг ақл-ҳушини йўқотиб, ҳуқуқбузарлик содир этиши қайси инсоний мезонларга тўғри келади? Ахир, бугунги оғир дамларда кўнглида озгина инсофу диёнати бор одам ҳар қандай қинғирликдан ўзини тийиб, оиласи даврасида ўтиришни, ота-онаси, фарзандларига таянч-у суянч бўлишни афзал билмайдими?!

Бу кимсалар эртага, маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққач, оила аъзолари, маҳалла-куйнинг юзига қандай қарайди?!

Моҳиятан ўйлаб қараганда, юқорида баён этилган ҳуқуқбузарлик бугунги синовли кунлар халқимизнинг жипслиги, ҳамжиҳатлигига путур етказиши, одамлар ҳаётига реал хавф солиб турган коронавирус балосининг тарқалиб кетишига имкон бериши билан ҳам ўта хавфли ҳисобланади. Шунинг учун бундай ҳуқуқбузарликлар билан асло муроса қилиб бўлмайди.

Шундай экан, бугунги синовли кунларда кимдир инсоний мезонларни топтаб ўтиб, амалдаги тартиб-қоидаларга беписандлик билан қараб, ҳуқуқбузарлик содир этаётган экан, у аввало ўзининг, оила аъзолари, ота-онаси, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, умуман айтганда, эзгу ниятли барча инсонларнинг душманидир.

Шу маънода бугун ҳар биримиз ҳаётга очиқ кўз билан қараб, қалбан ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг чин инсоний бурчимиздир.

Азиз ОБИДОВ,
Олий суд матбуот хизмати раҳбари,

Шодиқул ҲАМРОЕВ,
“Куч — адолатда” газетаси бош муҳаррири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқбузарлик содир этаётганлар барчанинг душманидир