Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 23:57 Чоп этиш версияси

Туз бўрони келтирган зарарни бартараф этиш бўйича синовлар ўтказилмоқда

Туз бўрони келтирган зарарни бартараф этиш бўйича синовлар ўтказилмоқда
Май ойининг сўнгги ҳафтаси юртимизнинг айрим ҳудудларида рўй берган туз бўронлари билан эсда қолди. Бунинг оқибатида Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўсимликлари ва экинларига жиддий зарар етди. Табиий офат асоратларини бартараф этиш ишларида қатнашаётган Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир гуруҳ мутахассис ва олимларни Хоразм вилоятига сафарбар этди. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, Хоразм вилоятининг Хонқа туманида бўлиб ўтган йиғилишда Инновация вазирлиги гуруҳи ер участкалари зарар кўрган фермерлар учун махсус семинар ташкил этган ва амалий ёрдам кўрсатиш чораларини белгилаган. 

95213c62-9d34-40de-bdbb-faa1a335c9e8.jpg

Вазирлик ишчи гуруҳи олиб борган “Биосолвент” ва “ДАГ-1” препаратлари ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақида тушунча берди. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур препаратлар ФАнинг Биорганик кимё институти олимлари томонидан яратилган бўлиб, Полимер композицияли “Биосолвент” кам миқдорда сувдан фойдаланган ҳолда тупроқни зарарли ионлар ва заҳарли ҳамда эриши қийин бўлган тузлардан тозалаш хусусиятига эга.
Ўсимликларга пуркаладиган ДАГ-1 препарати эса биологик фаол модда бўлиб, ўсимликларнинг иммун механизмларини рағбатлантириш ва бошқариш орқали патогенларга чидамлилигини оширади. 
Фермерлар билан савол-жавоб тарзидаги семинардан сўнг, амалий жараёнга ўтилди. Яъни сув пурковчи тракторга 600 литр аралашма қўйилиб, 2 гектар ерга сепиб чиқилди. Олиб борилган препаратларнинг қолган қисми фермерларга тарқатилди.
Шунингдек, 27 май куни бўлиб ўтган туз бўронидан кейинги тупроқ ва ўсимликлардан намуна олинди. Мазкур намуналар Инновация вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида ўрганилганидан сўнг, янги препаратлар яратиш устида иш олиб борилади.

6 379