ЎзА Ўзбек

01.07.2018 09:00 Чоп этиш версияси

“Туябўғиз”да кичик ГЭС қурилмоқда

Ўзбекистонда гидроэнергетика салоҳиятининг атиги 6,5 миллиард киловатт/соати ёки 23,7 фоизи ўзлаштирилган, холос.

Шу боис ҳам йирик, ўрта ва микро гидроэлекторстанцияларни лойиҳалаштириш, янги гидроэлекростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади қурилиши, Оҳангарон дарёсида Қамчиқ кичик ГЭС қурилиши, Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қуриш шулар сирасидандир.

Стратегик аҳамиятга эга бўлган ана шундай гидроэлектрстанциялардан бири Тошкент вилоятининг “Туябўғиз” сув омбори қошидаги кичик ГЭС қуриш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бошланган эди. Умумий қиймати 16,33 миллион долларга тенг ГЭС лойиҳасини “Гидропроект” жамияти ишлаб чиққан бўлиб, “Тўполанг – HPD energy systems” масъулияти чекланган жамияти барпо этилмоқда.

Айни кунларда “Туябўғиз” сув омбори қошида қурилаётган кичик ГЭС катта қурилиш майдонига айланган бўлиб, 200 нафардан ортиқ қурувчи ва ишчи жадаллик билан меҳнат қилмоқда. Ҳозирда ГЭСда 61030,0 м3 ер ишлари, 6215,5 м3 бетон ишлари, 251,1 тонна ҳамда 362,7 тонна метал консрукциялар монтаж қилинди.

ЎзА
8 205