ЎзА Ўзбек

15.05.2019 21:27 Чоп этиш версияси

Турмуш ўртоғи таробеҳ намозига борган хорижлик аёлга масжидда қулайлик борми? (видео)

Турмуш ўртоғи таробеҳ намозига борган хорижлик аёлга масжидда қулайлик борми? (видео)

Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият мудири Муҳаммад Аюб Ҳомидов жавоб берди.

Маълумотларга кўра, жаҳонда 1,6 миллиарддан ортиқ мусулмон бўлиб, улар дунёнинг деярли барча минтақасида яшайди. Ҳар йил Ўзбекистонга жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан 2-3 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради. Улар орасида зиёрат туризми учун келадиганлар ҳам анчагина. Мана шу кунларда Ўзбекистонга хориждан аёли билан келган эркак таробеҳ намози учун масжидга кирса, унинг аёли учун қандай қулайлик таклиф қилиш мумкин? Ваҳоланки, бизда хотин-қизлар масжидга кирмайди.

Бу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият мудири Муҳаммад Аюб Ҳомидов шундай жавоб берди.

– Ҳозирда зиёрат туризми ривожланиб бораётгани қувонарли, – дейди исломшунос олим. – Сабаби, юртимизга ҳар куни минглаб сайёҳлар келмоқда. Ҳасти Имом даҳасида ҳам ҳар куни кўплаб сайёҳларни учратамиз. Табийки зиёрат туризмида Индонезия, Малайзия, БАА каби давлатлардан кўплаб, эркак ва аёллар келмоқда.

Турмуш ўртоғи ёки дугоналари билан келган сайёҳатчи хотин-қизлар учун масжидларимиз ва зиёратгоҳларнинг ёнидаги масжидларда алоҳида шароитлар яратилган. Улар бемалол намоз ўқишига қулайликлар бор. Аммо, кечаси таробеҳ намозларида... Тошкент мисолида айтадиган бўлсак, одам жуда кўп бўлиб, масжидларни аҳоли тўла эгаллаб олгани учун аёлларга бу борада қулайлик қилиш имкони бўлмади. Чет эллик зиёрат туризми билан келган аёл намозхонлар учун келажакда шароитлар яратиш чораси кўрилади.

Шу ўринда ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларнинг рўза тутиши ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, улар китобларда алоҳида баён қилинган. Машҳур Ҳадисда рўза қийинчиликлар улардан олинган. Боладан хавотир бўлса, улар бошқа кунларда тутиб бериши мумкин. Боласини сутдан чиқаргандан кейин, фарзанди туғилгандан кейин бир кунига бир кун тутиб беради.

Уларга мутахассис шифокорлар боланинг соғлигига зарар келмайдиган тарзда рўза тутишни тавсия қилса, тутиш керак.

Сайтимизни кузатиб боринг. Эртага шифокор жарроҳнинг рўза тутиб, озишнинг инсон саломатлиги таъсири ҳақидаги фикрлари билан танишасиз. 


Сайёра Шоева, Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА
4 916