ЎзА Ўзбек

30.11.2019 Чоп этиш версияси

Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси импортига старт берилди

Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси импортига старт берилди
Электр энергияси тармоғидаги чекловлар кескин камаяди

Мамлакатимизга Туркманистондан 500 кВли ҳаво тармоғи орқали электр энергия импортига старт берилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Туркманистон Республикасининг «Туркманэнерго» давлат электр энергетика коорпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан эришилган келишувга биноан амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жорий йил 29 ноябрда берган расмий баёнотига кўра, ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 1 декабрь кунидан мамлакатимиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайиши маълум қилинган эди.

10 330
ЎзА