«Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖнинг мазкур масала юзасидан тарқатган баёнотига кўра, масалани ижобий ҳал этиш мақсадида Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини бирмунча ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Аввалроқ мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши натижасида истеъмол даражасининг кескин кўтарилиши, Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажми сув ресурслари танқислиги туфайли сезиларли даражада камайгани, бундан ташқари, Тожикистон Республикасидан қабул қилинаётган импорт амалиётининг кескин камайиши (Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборларидаги сув сатҳини камайиши оқибатида) сабабли электр таъминоти тизимига 0,8-1,0 фоиз миқдорида чекловлар киритилаётгани, бироқ бу жараён иссиқлик электр станциялари иш ҳажмининг оширилиши эвазига бартараф этилиши ҳақида хабар берган эдик.

27 июль куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди. Ҳозирча 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт қувват етказиб берилмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 25-26 июль кунлари мамлакатимиз энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркманистондан келадиган электр энергияси импорт ҳажми оширилди