ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

Туркиядан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами

Туркиядан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами

Туркия Республикаси томонидан тақдим этилган инсонпарварлик юки "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясига қарашли ҳаво кемасида Тошкентга олиб келинди.

"Истанбул – Тошкент" йўналишида парвоз қилган самолёт орқали етказилган гуманитар ёрдамни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари Туркиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари билан бирга кутиб олди.

Tukkiyadan-yuk-odamlar (2).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (4).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (5).jpg

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған жорий йил 22 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида янги глобал хатар – коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашда янада жипслашишни қўллаб-қувватлагандилар.

Давлатларимиз раҳбарларининг қатъий иродаси туфайли ўзаро муносабатларимиз юқори чўққига кўтарилган бир пайтда айни ҳамкорлик ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, бирдамлигимиз бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандемияси даврида икки мамлакат етакчилари ўртасидаги мулоқотда эришилган келишувларнинг яна бир амалий натижаси сифатида намоён бўлди.

Tukkiyadan-yuk-odamlar (3).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (6).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (7).jpg

Туркиянинг ўзида ишлаб чиқарилган, ўпкага сунъий нафас юбориш учун мўлжалланган 50 дона аппарат республикамиз бўйлаб биринчи навбатда эҳтиёжманд, энг зарур нуқталарга тарқатилади. Мазкур ускуна халқаро стандартлар асосида синовдан ўтказилган бўлиб, коронавирус касаллигининг оғир шаклини бошидан кечираётган беморларни соғлом ҳаётга қайтаришга ёрдам беради.

– Бутун ер юзида оғир вазият юзага келганда икки қардош мамлакатнинг бир-бирига ёрдам бериши, бир-бирини қўллаб-қувватлаши табиий ҳол, – деди Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакили Айбуке Аҳсен Туран хоним. – Зеро, синовли кунларда елкадош бўлиш халқларимиз табиатига хос фазилат. Туркиянинг тиббий ускуна кўринишидаги мазкур кўмаги ҳам фикримизга яққол мисол бўла олади.

Tukkiyadan-yuk-odamlar (8).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (9).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (10).jpg

Мутахассислар фикрига кўра, Туркиянинг ўпкага сунъий нафас юбориш аппаратлари бошқа муқобил ускуналарга қараганда юқори сифатга эга ва барча ёш тоифасидаги беморлар учун мўлжалланган.

Аввалроқ эпидемия билан самарали кураш олиб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Туркия Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари – 50 минг тиббий ниқоб ва 200 минг комбинезондан иборат гуманитар кўмак юборган эди.

Tukkiyadan-yuk-odamlar (11).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (12).jpg

Tukkiyadan-yuk-odamlar (13).jpg

2 885
Ғайрат ХОННАЗАРОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА