Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар жамияти ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги ҳамкорлигида Истанбулнинг Ускудар туманида навбатдаги “III Ўзбекистонлик талабалар учрашуви” ўтказилди.

Учрашувда Туркиянинг кўплаб вилоятларидан ташриф буюрган талабалар билан бир қаторда, Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари, Туркия хорижий турклар ва қардош халқлар Бош бошқармаси масъул шахслари, маҳаллий ҳокимият мутасаддилари иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси талабалар жўрлигида ижро этилиши билан бошланди, ортидан Туркия Республикасининг мадҳияси янгради.

Сўнг 18 декабрь куни Тошкент шаҳридаги метро қурилишида юз берган фожиа туфайли вафот этган юртдошларимиз хотираси ёдга олиниб, Қуръони карим тиловат қилинди.

Тадбирни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакили Эргаш Жумаев кириш нутқи билан очиб берди. Тадбирда сўзга чиққан Хориждаги турклар ва қардош халқлар Бош бошқармаси Истанбул вакили Жанер Сулаймон, Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бош мутахассиси Анвар Юсупов ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. 

Ҳаваскор талабалар ва уста санъаткорларнинг бадиий чиқишлари даврага алоҳида файз ва кўтаринки руҳ бағишлади.

Истанбулга турли вилоятлардан келган талабалар учун Истанбулнинг машҳур сайёҳлик марказларидан бири “Чамлижа тепалиги”да махсус нонушта дастури ташкил қилиниб, диққатга сазовор туристик маконлар зиёрат қилинди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — Туркияда таълим олаётган барча ўзбекистонлик талабалар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш ва мувофиқлаштириш, ватанга садоқат ва ишончни орттириш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамликни таъминлаш, талабалар дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, уларга беғараз амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркияда учинчи бор анъанавий ўзбекистонлик талабалар учрашуви ўтказилди