Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
29 август куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетитининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонлари ўтказилди.

Мазкур филиалда талабалар 2 йўналишда – электрон тижорат ва бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида таълим олади. Ҳар бир йўналишга 50 нафардан талаба қабул қилинади. Бу йил филиалга 500 дан зиёд абитуриент ҳужжат топширган.
Туркия турли соҳаларда, жумладан, савдо-иқтисодиёт, ижтимоий-маданий йўналишларда Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкорларидан ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳити натижасида мазкур алоқалар тобора кенгайиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ҳам буни яна бир бор тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил февраль ойида Туркияга ташрифи доирасида 19 февраль куни Анқара шаҳрида ўтказилган Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши натижалари бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи ўртасида Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоланган эди.
2020 йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида Туркиянинг иқтисодиёт ва технологиялар университети филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети 2004 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда профессор-ўқитувчилар таркиби бўйича мамлакатдаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Мазкур олий таълим муассасаси тадбиркорларни индивидуал бўлиш ва халқаро бизнес тажрибаси асосида иш юритишга ўқитадиган университетдир. 2018 йилда “Ёш университетлар 2018: Минг йиллик университетлари” рейтингида дунёнинг энг яхши олий таълим муассасалари орасида 32-ўринни эгаллади.
Университетнинг Тошкент филиали дуал таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Таълим уч семестрлик ўқув жараёнидан иборат бўлиб, талабалар назарий билимлар билан бирга амалий кўникмаларни эгаллайди. Ушбу модель Туркия таълим тизимида алоҳида ўрин тутади. Талабалар ўқиш давомида турли мамлакатларда амалиёт ўташ, дунёнинг етакчи компаниялари, Туркиядаги таниқли тадбиркорларнинг фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Семестрларнинг бири бутунлай амалиётга қаратилган бўлиб, талабалар Ўзбекистондаги, шунингдек, чет элдаги йирик корхоналарда электротехника соҳасида, тўқимачилик ва мева-сабзавот кластерларида амалий машғулотлар ўтайди.
2013 йилда мазкур университетда таълим, ўқитиш ва тадқиқотлар соҳасида хизматлар кўрсатиш учун технологик марказ очилган ва ёш тадбиркорларга ўз бизнес ғояларини амалга оширишда ёрдам берадиган ТОВВ ETU–GARAJ ўз ишини бошлади. Тошкент филиалида ҳам шу каби технологик марказ ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Университетга ўқишга кирган иқтидорли ва кам таъминланган талабалар учун Туркия Савдо палаталари ва биржалари иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бир қатор имтиёзлар тақдим этилади. Талабалар таълим жараёнида тил бўйича билимини ошириш имконига эга бўлади. Чунки дарслар инглиз тилида олиб борилади, қўшимча равишда турк, француз, немис ва хитой тиллари ўргатилади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан маълум қилинишича, биринчи ўқув йилида палата томонидан барча талабаларга (ҳар бири учун) 750 доллардан маблағ ажратилади.