ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

Туризмни ривожлантиришга бағишланган китоб нашр этилди

Туризмни ривожлантиришга бағишланган китоб нашр этилди

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан соҳага оид қарор ва фармонларни ўзида мужассам этган “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича қонунчилик асослари” номли китоб нашр этилди.

Ушбу тўплам орқали туризм соҳасига оид кўплаб саволларга тез ва кафолатли жавоб олиш имконияти мавжуд.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Соҳа мутасаддилари, шунингдек ҳудуддаги меҳмон уйлари сонини кескин орттиришга ҳам астойдил бел боғлаганлар.

Тошкент вилоятидаги меҳмон уйлари сони яна 100 тага кўпаяди. Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги Буччимулла ва Яккатут МФЙ ҳудудида 100 та аҳоли хонадонида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатила бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Оилавий меҳмон уйлари” ва хостелларни ташкил этиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиши мазкур объектларни кўпайишига олиб келади.

Бугунги кунда мазкур қарорнинг ижроси юзасидан департамент томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош ҳудудида “Оилавий меҳмон уйлари“ эгалари ҳамда малакали мутахассислар билан биргаликда тадбиркорларни ўз билимларини ошириш, оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва туризм соҳасида берилаётган имтиёзлар билан яқиндан таништириш мақсадида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Ушбу ўқув семинарлари 14 сентябр кунига қадар давом этади.

3 064
ЎзА