ЎзА Ўзбек

16.06.2018 15:04 Чоп этиш версияси

Тупроқ унумдорлигини ошириш истиқболлари

Тупроқ унумдорлигини ошириш истиқболлари Она тупроғимиз қанчалик унумдор, саховатли бўлса, ҳаётимиз шу қадар файзли ва баракотли бўлади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети Тупроқшунослик кафедраси олимлари ва ёш тадқиқотчилари юртимизда тупроқ хусусиятларини изчил ўрганиш ҳамда унинг унумдорлигини муттасил ошириш йўлида хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда тинмай изланмоқдалар.

Яқинда мазкур факультетда ўтказилган давра суҳбатида Килимент Тимирязов номидаги Россия давлат университети Деҳқончилик ва тажриба услубиёти кафедраси мудири, биология фанлари доктори, профессор Михаил Мазировнинг “Тупроқ унумдорлигини ошириш масалаларида адаптив (мослашув) ландшафт ёндошув” ва доцент Ирина Алтапованинг “Тупроқлардан оқилона фойдаланиш йўллари ва иқлим ўзгариши муаммолари” мавзуидаги очиқ маърузалари катта қизиқиш билан тингланди.

Давра суҳбатида тупроқшунос олимлар бу мавзуда ўзаро фикр алмашиб, соҳа амалиёти учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқдилар.

Олимахон Эргашева, 
Дилафрўз Маҳкамова, 
Тупроқшунослик кафедраси катта илмий ходимлари 

5 203