ЎзА Ўзбек

09.11.2019 Чоп этиш версияси

Тунги ҳушёрлик. Миллий гвардия ходимлари чўкаётган қизни қутқариб қолишди

Тунги ҳушёрлик. Миллий гвардия ходимлари чўкаётган қизни қутқариб қолишди

Кеча 8 ноябрь куни тахминан соат 18:00 ларда Гулистон шаҳридаги “Деҳқонобод“ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Дўстлик каналига бир қиз бола ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳудудда отлиқ патрул хизматини олиб бораётган Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан қутқариб қолинган. Ҳамда шу ернинг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, ўз яқинлари бағрига қайтарилди.

2 031
ЎзА