“Ер кодекси” нинг 1-моддасида “Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади”, деб кўрсатилган.

Шунга мос равишда ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, ўзига ажратилган ерлардан самарали фойдаланиб, бир йилда 
3-4 марта ҳосил олиб, яхшигина даромад олаётган юртдошларимиз ҳам анчагина.

Бироқ экин майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланаётган, янада ташвишлиси, ажратилган суғориладиган ерларни ҳеч қандай ҳужжатсиз, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилишлар қурилган ҳолатлар ишчи гуруҳининг ўрганишларида аниқланмоқда.

Бундай ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ҳ. Ғиёсов бизга қуйидагиларни маълум қилди.

–Ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб олинган ерлар туманлар захирасига қайтарилиб, ноқонуний қурилишлар бузиб ташланмоқда, –дейди Ҳ. Ғиёсов. – Ҳали олдинда ҳал этилмаган ҳолатлар мавжуд. Жумладан, юртимиз бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларнинг 4317 гектари ёки 78 фоизи қайтарилмаган бўлса, ушбу ерларда қуриб ташланган ноқонуний қурилмаларнинг 5366 гектари ёки 86 фоизи ҳали бузилмаган.

Биргина Тошкент вилоятида 1554 гектар ер мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган, унинг 1184 гектарига ноқонуний қурилишлар қурилгани аниқланган. Шундан 568 гектар ер туманлар захирасига қайтарилди. Юзлаб туманларда ҳокимларнинг ноқонуний қабул қилган қарорлари бекор қилинган. Бу каби салбий ҳолатлар ерга нисбатан хиёнатдир.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг таҳлилига кўра, 2020 йилнинг февраль ҳолатига 123 минг гектар экин ерлари, жумладан, кўп йиллик дарахтзорлар, пичанзорлар, яйловлар ҳамда бўз ерлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига берилмасдан туман ҳокимликлари ихтиёрида турибди.

Энг ачинарлиси, бу ерларнинг 98008 гектари ёки 80 фоизи суғориладиган ерлардан иборат. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида 49,8 фоиз, Жиззах вилоятида 20,5, Наманган вилоятида 9 фоиз, Хоразмда эса 5 фоиз суғориладиган экин ерлари фермер, деҳқон хўжаликларига ва тадбиркорларга тарқатилмаган.

Ер бериш масалаларида коррупцияга йўл қўймаслик, инсон факторидан холи ҳолда ерларни ўз эгаларига тақсимлаш мақсадида туман ҳокимликлари балансида турган ушбу суғориладиган экин ерларни фермерларга, тадбиркорларга ва аҳолига онлайн аукцион ўтказиш орқали бериш мақсадга мувофиқ.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туман ҳокимликлари ихтиёрида қанча ер бор ёхуд суғориладиган ерлардан мақсадсиз фойдаланиш қачонгача давом этади?