Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 16:53 Чоп этиш версияси

“TUIT Mobile” – янги алоқа оператори

“TUIT Mobile” – янги алоқа оператори
Эндиликда талабалар “TUIT Mobile”нинг янги технологик лабораториясида уяли алоқа операторлари ускуналари билан ишлашни ўрганишади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Beeline” компанияси ҳомийлигида замонавий мобиль алоқа технологиялари ўқув лабораторияси ташкил этилди.

d3b7580f-6554-4f6a-92ae-71dceb805390.jpg

Эндиликда талабалар “TUIT Mobile”нинг янги технологик лабораториясида уяли алоқа операторлари ускуналари билан ишлашни ўрганишади. 3 G ва 4 G тармоқларида махсус ўрнатиладиган таянч станциялар ёрдамида университетнинг асосий биноси ҳудудида реал вақт тизимида мобиль алоқа фаолиятини мустақил равишда таъминлай олишади. 

– Биз "Beeline" тармоғида ишлатиладиган ускуналарга асосланган ҳудуддаги биринчи мобиль алоқа операторини ишга туширдик, – дейди “Beeline Ўзбекистан” компанияси бош директори Дмитрий Шуков. – Буни оддий ўқув амалиёти учун ишлатиладиган ускуна деб тушунмаслик керак. Бу – тўлиқ технологик қурилма. Биз учун университет билан ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда. 3-4-босқич талабларини бу қурилмаларда ишлашга ўргатгач, «Beeline» компаниясига ишга оламиз. 

ТАТУ раҳбариятига кўра, лаборатория телекоммуникациялар йўналишида таҳсил олаётган барча талабалар учун амалиёт жойи бўлиб қолади, Beeline корхонаси мутахассислари билан машғулотлар лаборатория ишлари форматида бўлиб ўтади.

ЎзА
3 176