ЎзА Ўзбек

15.03.2019 17:14 Чоп этиш версияси

“Трамадол” таблеткалари фош этилди

“Трамадол” таблеткалари фош этилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди. 

Жумладан, “Болдир” темир йўл чегара божхона пости орқали, мамлакатимизга йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ҳ.З. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг чўнтакларида божхона ходимларига маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига кирувчи “Трамадол 50 мг” номли 20 дона капсулалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
1 753