ЎзА Ўзбек

14.09.2018 17:03 Чоп этиш версияси

Тожикистонлик истеъмолчилар иттифоқи вакиллари Наманганга келди

Тожикистонлик истеъмолчилар иттифоқи вакиллари Наманганга келди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи ижрочи директор Илҳом Абидов бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонлар ташрифни Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Истиқлол” дизайн марказида олиб борилаётган ишлар билан танишишдан бошлади. Улар марказ томонидан ишлаб чиқарилаётган кийим-кечакларни тайёрланиш жараёни ҳамда марказ қошида ташкил этилган савдо мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатининг юқорилиги ҳамда ишчиларга яратилган шароитлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

5b87d83f-c5d6-479a-af08-e34b9dada31d.jpg

Шундан кейин Наманган шаҳрида жойлашган Тожик миллий марказида ташкил этилган миллий ҳунармандлик ҳақидаги маълумотлар, учрашув, байрам тадбирлари ўтказиладиган хоналар, у ерда қўйилган экспонатлар, тожик миллий кийимлари, анжомлари жойлаштирилгани, марказ ҳовлисининг ободлигини кўздан кечириб, мамнунликларини изҳор этди.

Меҳмонларни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси иш фаолияти билан таништирилиб, суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида ҳар икки ташкилот томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларни истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятида олиб борилаётган ишлар ўзаро ўртоқлашилди.

Делегация аъзоларининг Наманган шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳати уюштирилди.

ЎзА
3 673