Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2018 21:43 Чоп этиш версияси

Тожикистон ҳарбий делегацияси Самарқандда

Тожикистон ҳарбий делегацияси Самарқандда Тожикистон Республикаси мудофаа вазири Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегация Самарқандда бўлди.

Меҳмонлар Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳамроҳлигида дастлаб Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Тожикистонлик ҳарбийларга буюк муҳаддис бобомизнинг ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллик йилларида бу улуғ зот номи билан боғлиқ масканда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан айни пайтда мажмуани реконструкция қилиш ҳамда бу ерда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда.

12 (3).JPG

Шундан сўнг Тожикистон мудофаа вазири Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбара-мажмуасида бўлди. Қуръон тиловат қилиниб, Ислом Каримов қабрига гуллар қўйилди.

Мажмуанинг миллий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилгани ва бу ерда зиёратчилар учун яратилган шароит меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Тожикистон ҳарбий делегацияси Самарқанддаги Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонида ҳам бўлди.

13 (1).JPG

Марказий ҳарбий округ ва бу ерда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароит, ҳарбийларнинг ўқув ва тактик машғулот ўтказиш жараёни билан танишув ҳам делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат) ЎзА
6 241