Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.07.2018 19:30 Чоп этиш версияси

"Тоза ҳудуд" – ободликка хизмат қилади

"Тоза ҳудуд" – ободликка хизмат қилади Навоий вилоятида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Нурота тумани филиалининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

– "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси ва унинг жойлардаги филиалларида 10 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари О.Адҳамжонов. – Соҳада замонавий методлар қўлланилаётгани иш самарадорлигини оширмоқда. Мамлакатимизда тизимга қаратилаётган доимий эътибор ходимларни янада ғайрат билан ишлашга ундамоқда. Шу ўринда аҳолининг ҳам тозаликка муносабати ўзгараётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Нуротада топширилган мазкур маъмурий бино юртимизда “Тоза ҳудуд” ДУК учун қурилган иншоотларнинг дастлабкисидир. Келажакда ҳар бир филиал ўз биносига эга бўлади. 

15.jpg

Мазкур объект 600 миллион сўм маблағ эвазига “Ашраф” хусусий корхонаси томонидан бунёд этилди. Туман ҳокими Ж.Ҳамроев ҳудудда экологик ва санитар ҳолатни яхшилашга қаратилган дастурлар хусусида тўхталиб, соҳа ходимларига келгуси фаолиятида муваффақият тилади.

Бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизда экология ва санитария муҳитини яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади.

22.jpg

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
3 829