ЎзА Ўзбек

14.08.2018 19:29 Чоп этиш версияси

“Тоза ҳудуд” филиалларига автомашиналар топширилди

“Тоза ҳудуд” филиалларига автомашиналар топширилди Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг Элликқалъа тумани филиали 4 минг 600 га яқин хонадон, 200 га яқин ташкилотга шартнома асосида хизмат кўрсатмоқда.

Филиал жорий йилнинг дастлабки 6 ойида 190 миллион сўмлик ишларни бажарди. Барча туманларда ташкил этилган бундай ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати юксалиши ҳамда ҳудудлар тозалигига хизмат қилмоқда.

Нукусда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туман филиалларига махсус хизмат автомашиналари топширилди.

9.jpg

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар туфайли аҳоли пунктларида тозалик ва озодаликни сақлаш борасида ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани таъкидланди.

Корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш, ишчиларга қулай шароит яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини юксалтиришга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. Ўтган йили барча туманлардаги чиқинди ташлаш майдонларини тартибга келтириш мақсадида 5 миллиард 539 миллион сўмликдан ортиқ қурилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, йил охирига қадар биринчи босқич ишлари тўлиқ якунига етказилган. Айни пайтда иккинчи босқич ишлари ҳам ниҳоясига етказилмоқда. Шунингдек, туман филиалларида қиймати 500 миллион сўм бўлган 20 дона чиқинди йиғиш майдончаси фойдаланишга топширилди.

12.jpg

Аҳолига қулайлик яратиш, кўрсатилаётган хизматлар учун тўловлар аниқлигини таъминлаш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, “FURROR PROGRESS” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган шартнома асосида ҳар бир филиалда абонентларнинг электрон базаси яратилди.

Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
5 055